» » "Бош ролни уйнамасак хам, кизларга ёкамиз"
"Бош ролни уйнамасак хам, кизларга ёкамиз"
  Категория: Статьи   Автор: Admin      
"Бош ролни уйнамасак хам, кизларга ёкамиз"
Санъат коинот бўлса, ундаги машҳур ижодкорларимизни юлдузларга ўхшатамиз. Юлдузлар бўлса сон-саноқсиз, бугун бири порласа, эртага бошқаси. Бирини жиддий ва қатъиятли образда севсак, бошқасининг қувноқлиги қалбимизни забт этади. Биз экран қаршисида кўрадиган ёш, келажаги порлоқ юлдузларимиз ҳаётда ўзи қандай экан? Улар нимага қизиқади-ю, кундаги одатлари нимадан иборат? Бугун сиз учун севимли бўлган тўрт юлдузимиз ҳақидаги билган-билмаган маълумотларни тақдим этмоқчиман. Ўқинг, бу қизиқ!

Дилниёз Ғаффоров — Шоколад емагунча уйқуга кетмайди


Ёши: 22

Буржи: ўқотар

Бўйи: 1,75

Вазни: 74кг

Оилавий аҳволи: бўйдоқ

Хонандалик фаолияти: 2009 йилдан буён «ЭлДиДо» гуруҳи аъзоси

Актёрлик фаолияти: 2011йилдан буён. Мухлислари уни кўринишини актёр Учқун Тиллаевга ўхшатишади

Ижросидаги фильмлар: «Келганда келин – 2», «Анжонча мухаббат», «Дўстим руҳ»

Роллари: асосан ижобий

Феъл-атвори: оптимист, ҳеч қачон тушкунликка тушмай, қувноқ бўлиб юради

Ёқтирган таоми: палов

Қизиқишлари: китоб ўкиш, жаҳон мумтоз қўшиқларини тинглаш, таом тайёрлашда уста бўлмаса-да, жараённи яхши кўради. Ош пиширишни бошласа, ўрнига ошга ўхшаган бир нима пишади. Ҳарҳолда пиширган овқатини еган дўстлари Достон ва Элдор танқидига шу пайтгача учрамади

Одатлари: кечки таом ёки нонуштадан воз кечса ҳам, шоколаддан ўзини тия олмайди. Суҳбатда машҳур кинофильмлар қахрамонларининг жумлаларидан фойдаланишни яхши кўради.

Қизларга ёқадиган беш хислати: Нигоҳи, қош-кўзлари, овози, айтганини қилдира оладиаган даражада қатъийлиги, чиройли рақси

Камчиликлари: ишонувчанлигидан кўп бора панд еган

У ҳақда ҳеч ким билмаган маълумот: ўта ҳиссиётга берилувчанлиги сабаб бир ўзи маза қилиб кино томоша қилади. Баъзи саҳналарда йиғлаб, баъзан қотиб кулиши, ҳурсандчиликдан бақириб юбориши мумкин

Шиори: Олға, олға ва фақат олға

Орзуси: Аввало яхши инсон, кейин эса яхши актёр бўлиш. Санъатга алоқадор бўлган барча ижодий фаолиятда ўзини синаб кўриш

«Келганда келин-2» кинофильмидаги партнёри актриса Дилноза Кубаева у ҳақда:

— Дилниёз билан партнёр бўлиб ижод қилиш менга ёқди. Суратга олиш жараёнида, жонли қўшиқ ижросида ҳам истеъдодини кўрсатди. Умуман олганда янги актёр сифатида ўзини кўрсата олди. Унга омад тилайман.

Шу фильмда отаси ролини ижро этган актёр Абдураим Абдувахобов:

— Изланувчан, келажаги бор актёр ва хонанда. Съёмка жараёнида тажрибали актёрларнинг салобати босгани билан ҳаяжони ижросига таъсир қилмади. Келажакда яна яхши ролларини кутиб қоламиз.

Манба: darakchi.uz
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   14-12-2011, 23:13Просмотров: 2076Комментариев: 0
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.