» » Жахонгир Позилжоновни танимайсиз!?
Жахонгир Позилжоновни танимайсиз!?
  Категория: Новости   Автор: Admin      
Жахонгир Позилжоновни танимайсиз!?
“Акфа-медиа” ҳамда “Самофильм” ҳамкорликда яна бир кинокомедияга қўл урди...
Сценарий муаллифи Шерзод Ўлмасов фильмни дебютант режиссёр Дилшод Мирзамуродовга ишониб топширди. Мазкур кинокартинада бош ролларни хонандалар Жаҳонгир Позилжонов, Умидахон ва Руҳшона талқин қилган. Шунингдек, фильмда Ботир Муҳаммадхўжаев, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Болтабой Тошматов, Шаҳзод Раҳимовни ажойиб образларда кўришингиз мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир Позилжонов илк бор бир фильмда икки хил қиёфада намоён бўлади. Бири — комик, иккинчиси — жиддий роль. Жаҳонгир икки қаҳрамоннинг феъл-атворини қай даражада очиб берганини эса сентябрь ойи охирларидаги тақдимот орқали билиб оласиз. “Андижонлик меҳмон” кинокомедиясининг саундтреки Жаҳонгир Позилжонов, Умидахон, Руҳшона, Шаҳзод Раҳимов томонидан ижро этилди.
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   10-09-2011, 20:59Просмотров: 4253Комментариев: 0
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.