» » Жаъфарбек Насиба Абдуллаевани севиб колди?!
Жаъфарбек Насиба Абдуллаевани севиб колди?!
  Категория: Новости   Автор: Admin      
Жаъфарбек Насиба Абдуллаевани севиб колди?!
Хонанда Жаъфарбек Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевани севиб қолибди...

Сўнгги гап-сўзларга қараганда, унинг кўп вақти Абдуллаеванинг хонадони атрофида гул кўтариб, у ёқдан бу ёққа юриш билан ўтаётган экан. Ўз-ўзидан Насиба Абдуллаева бу йигитнинг муҳаббатига қандай жавоб берар экан, деган савол туғилади. Биз бу масалада хонандага мурожаат қилиб, тайинли жавоб ололмагач, Жаъфарбек билан боғландик.

Жаъфарбек: — Очиғи, бундай гап-сўзлар чиқиши ҳатто хаёлимизга ҳам келмаганди. Яқинда устозим Насиба опа билан янги “Яна-яна” номли қўшиқ куйладик. Мазкур қўшиққа клип суратга олдик. Клип сюжетига асосан, мен уларнинг уйи ёнида гул кўтариб юришим керак эди. Балки юқоридаги воқеаларга сабаб шудир?! Яқин кунларда ушбу клипимиз ТВ орқали намойиш этилади.

Шу кунларда хонанда Жаъфарбек мусиқий альбом устида ишлаяпти. Дарвоқе, у Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг “Яна-яна” қўшиғига ишланган клипда янгича имижда намоён бўлган.

Источник:Darakchi.Uz
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   9-07-2011, 02:05Просмотров: 19648Комментариев: 0
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.