» » Шохруххон: Мен учун севгининг иккинчи номи— ИШОНЧ!
Шохруххон: Мен учун севгининг иккинчи номи— ИШОНЧ!
  Категория: Биографии звезд   Автор: Admin      
Шохруххон: Мен учун севгининг иккинчи номи— ИШОНЧ!
Ўз ижодини ёшларбоп қўшиқлар билан бошлаган Шоҳруххон бугунги кунда таникли хонандалардан бирига айланган. Табиатдан камгап бўлишига қарамай, феъл-атворида ўзига яраша шарттакилиги ҳам бор. Ижодда оригиналлик яратишга интилувчи бу хонанда бугун "20+1" саҳифамиз меҳмони. Демак, ушбу лойиха оркали унинг дунёкараши, ҳаёт, севги ва дўстлик хакидаги фикр-мулоҳазалари билан танишишимиз мумкин.

Сиз учун севги бу...

— Мен учун севгининг иккинчи номи— ИШОНЧ! Йигит ва қизнинг ўртасида бир-бирига нисбатан ишонч бўлса, уларнинг муҳаббати ҳеч қачон бархам топмайди.

Муҳаббатингизга эришишни истаган қиз кандай хислатларга эга бўлиши лозим?

— Биринчи навбатда очиқкўнгил ва энг асосийси қувноқ бўлиши керак. Агар у ҳам менга ўхшаб, ичимдагини топ, деб юрадиганлардан булса, зерикиб қоламиз.

Кишилардаги кайси камчиликни кечириш мумкин?

— Вазиятни тўғри тушунган холда ҳар қандай камчиликни кечириш мумкин.

Ўзингиздаги асосий камчилик?

— Уйқучилигим — кўп вазиятларда панд берадиган асосий камчилигим.

Одамлардаги кандай фазилатни қадрлайсиз?

— Самимийликни!

Ушалмайди, деб ўйлаган орзунгиз?

— Майкл Жексоннинг концертини томоша килишни орзу килардим, аммо минг афсуски, бу орзуим энди амалга ошмайди.

Ўзингиз ҳақингиздаги қайси мақтовни эшитиб хурсанд бўлгансиз...

— Ҳаммага маълумки, оғир-босик боламан. Аммо институтга ҳужжат топшириб, ижодий имтиҳонда бир масални ёддан укиб берганимда, ролга киришиб, берилиб ижро этганимни кўрган ўқитувчилар мени роса мақташган эди. Чунки улар менинг ташқи кўринишимга қараб "бу бола берилган вазифани эплолмайди" деб уйлашган экан. Ўшанда, улар “яша, ота-онанга раҳмат” дейишганида жуда хурсанд бўлганман! Умуман олганда, ота-онамга айтилган ҳар қандай мақтовдан хурсанд бўламан!

Биринчи навбатда сухбатдошингизнинг нимасига эътибор берасиз?

— Кўз — қалб ойнаси. Биринчи бўлиб одамларнинг кўзига эътибор бераман.

Илк қўшиғингиз билан боғлиқ хотиралар...

— “Армон” қўшиғимнинг клипида Пьеро образида чиққаним менга катта шуµрат олиб келганди. Танлаган образим кутилмаганда шов-шувга айланганини хамон завқ билан эслайман.

Қайси мавзуда суҳбатлашишни ёқтирасиз?

— Кўпрок фалсафий китоблар ўқиганим ва одам рухиятига қизиққаним учун шу мавзуда гаплашиш ёқади. Бу мавзу кўтарилганда 4-5 соатлаб суҳбатлашиб ўтираверишим мумкин.

Уч ибора билан онангизга таъриф беринг…

— Дунёдаги энг чиройли, энг ақлли ва меҳрибон она!

Одам қадами етмаган оролга ўзингиз билан учта энг муҳим буюмни олиб кетишга рухсат беришса...

— Гугурт, музлаткич тўла озик-овқат ва яна битта нарса урнига укам Муҳаммадалини олиб кетардим.

Сиз учун севимли бўлган асар қаҳрамони?

— Бу шак-шубҳасиз “Ромео ва Жульетта”даги Ромеодир.

Тўкис яшаш учун нималар керак, деб ўйлайсиз?

— Авваламбор, инсон узи севган касбни танлай билиши ва ўз соҳасида етук ва ҳалол мутахассис бўла олиши лозим.

Нимадан чарчайсиз?

— Мен ҳақимда айтилган бўлар бўлмас ғийбат гаплар мени жуда тез чарчатиб қўяди.

Бир кунда неча соат интернетдан фойдаланасиз?

— Бир кунда 24 соат ҳам интернетда ўтиришим мумкин (кулади).

Йигирма йилдан кейин ўзингизни қандай тасаввур қиласиз?

— Йигирма йилдан кейин ўғилларимдан бири менинг оммага тақдим этилмаган қўшиқларимни куйлашини истайман.

Дўст хиёнати сиз учун...

— Дўстим хиёнати килган… Аммо бундай нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Чунки бу дунёда хиёнат бор ва бундан кейин хам бўлади.

Қайси мамлакатни кўришни орзу қиласиз?

— Гапим эриш туйилмасину, бироқ мен Ўзбекистондан ташқарига чиқишни ёқтирмайман.

Мақом йўналишида қўшиқ куйлаш керак бўлиб қолса...

— Йўқ, бу вазифани уддалай олмасам керак. Аммо мақомда укам Шуҳратбек мени қойил қолдирган.

+1 Сўнгги пайтда нималар ҳақда кўп ўйлаяпсиз?

— Куз ойида бўладиган яккахон концертимнинг яхши ва файзли ўтиши ҳақида кўп ўйлаяпман. Ҳамда яқин кунларда шахсий ҳаётимда катта ўзгариш бўлиши кутиляпти. Шу ҳам мени кўп ўйлантиряпти.

Маълумот:

1985йил Тошкент шаҳрида туғилган.
Асл исми Шохрух Йўлдошев. Оилада уч ўғилнинг каттаси.
2005 йилдан буён катта саҳнада ижод қилиб келаяпти.

Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди
Манба: darakchi.uz
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   27-05-2012, 00:15Просмотров: 7400Комментариев: 0
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.