» » Дилсуз: "Рэп йуналишида хам куйлай олсам керак"
Дилсуз: "Рэп йуналишида хам куйлай олсам керак"
  Категория: Биографии звезд   Автор: Admin      
Дилсуз: "Рэп йуналишида хам куйлай олсам керак"
У замонавий ва ёшларбоп қўшиқ билан ўз ижодини бошлаганди. Аммо миллий йўналишдаги “Бегим” қўшиғи билан катта ёшдаги тингловчиларнинг ҳам кўнглидан жой олди. Ўзига яраша майин овози ва ҳуснга эга хонанда Дилсўз бугун “20+1” лойиҳаси меҳмони. Демак, қуйида ёш хонанданинг сизга номаълум феъл-атвори, қизиқишлари ва қирраларини билиб оласиз...

1. Сиз учун севги — бу...

— Севги ҳақида тўлиб-тошиб гапира оладиган даражада тажрибам йўқ. Чунки ҳали ёшман. Менимча, севги бу — икки инсоннинг бир-бирини сўзсиз тушунишидир. Яна у инсонга ҳаётда бир марта бериладиган ягона туйғу.

2. Дилсўзнинг муҳаббатига эришмоқчи бўлган йигит қандай хислатларга эга бўлиши керак?

— (Бироз уятчанлик билан). Ўта самимий, кўнгли очиқ ва билимли бўлиши лозим.

3. Сиз учун севимли бўлган асар қаҳрамони?

— “Фарҳод ва Ширин”даги Фарҳод...

4. Қайси камчиликни кечириш мумкин, деб ўйлайсиз?

— Инсон вазиятни тўғри тушуна олса, ҳар қандай камчиликни кечириш мумкин.

5. Ўзингиздаги асосий камчилик?

— Дангасалик.

6. Инсонлардаги қайси фазилатни қадрлайсиз?

— Самимийликни.

7. Ушалмас, деб билган орзунгиз?

— Ягона орзуйим бор эди. Бу ҳам бўлса Уитни Хьюстон билан дуэт куйлаш... Аммо минг афсуски, энди бу орзуйимни амалга ошира олмайман.

8. Уч сўз билан онангизга таъриф беринг…

— Меҳрибон, пазанда ва қаттиққўл.

9. Ўзингиз ҳақингиздаги қайси мақтовни эшитиб жуда хурсанд бўлгансиз...

— Қиз бола учун қай бир мақтов ёқмайди, дейсиз. Ҳамма ижобий хулосалардан хурсанд бўламан.

10. Илк назар ташлаган кишингиздаги нимага эътибор берасиз?

— Кўз — қалб ойнаси. Биринчи бўлиб одамларнинг кўзига эътибор бераман.

11. Илк қўшиғингиз билан боғлиқ хотиралар...

— Илк бор саҳнага 6-синфда ўқиб юрганимда чиққанман. Эсимда, танловда ғолиб бўлиш учун бор маҳоратимни ишга солиб тайёрлангандим.

12. Қайси мавзуда суҳбатлашишни ёқтирасиз?

— Ҳаётий мавзуларда мароқ билан суҳбат қураман.

13. Одам қадами етмаган оролга ўзингиз билан учта энг муҳим буюмни олиб кетишга рухсат беришса...

— (Кулиб) Гугурт, музлаткич тўла овқат ва турли туман қизиқарли китоблар...

14. Тўкис яшаш учун нималар керак, деб ўйлайсиз?

— Аввалам бор, инсон яхши касбни танлай билиши ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиши лозим. Ана шунда ўзи истагандек ҳаётга эришади. Яна энг муҳими, инсон ҳалолликни ҳеч қачон эсдан чиқармаса бас.

15. Нимадан чарчайсиз?

— Узоқ йўлга юрсам тез чарчайман.

16. Бир кунда неча соат интернетдан фойдаланасиз?

— Интернетдан кўп фойдаланмайман. 2-3 кунда бир санъат билан боғлиқ сайтларга кириб чиқишим мумкин.

17. Йигирма йилдан кейин ўзингизни қандай тасаввур қиласиз?

— Хонадонимнинг бекаси, фарзандларимнинг меҳрибон онаси ва касбимда етук мутахассис бўламан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини қўлга киритсам керак...

18. Бир қарашда жуда уятчан кўринасиз, аслида-чи?

— Ҳақиқатдан ҳам ўта уятчанман. Ҳозирги уялганим майли-ку-я, илгари одамлардан уялганимдан ҳатто, икки юзим қизариб турарди... (Кулади).

19. Қайси мамлакатни кўришни орзу қиласиз?

— Франция, Жанубий Корея, Малайзия, Италия...

20. Реп йўналишида қўшиқ куйлаш керак бўлиб қолса...

— Инсоннинг қўлидан ҳамма нарса келади. Менимча, мен реп йўналишида ҳам куйлай олсам керак.

+1 Сиз ўтмоқчи янги довон?

— Санъатнинг энг баланд чўққиларини эгалламоқчиман. Фаолиятимда ўз ўрним ва ўз мухлисларим бўлишини истайман.

ФАКТ:

· 1989 йил 8-май куни Навоий шаҳрида туғилган.
· Асл исми — Гўзал Жуманиёзова. Оилада ёлғиз фарзанд.
· Мактабни тамомлаб, санъат коллежида 3 йил ўқиган. Ҳозир Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика уневерситетининг 4-босқич талабаси.
· 2010 йилдан буён катта саҳнада ижод қилиб келаяпти.

Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди
Манба: darakchi.uz
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   16-05-2012, 21:07Просмотров: 7245Комментариев: 1
1   bike1949 - Посетители | 19 февраля 2016 19:34 | Статус: Пользователь offline
k oshikginizni ishitib shuncha rahat oldim rahmat sizga omad baht saodat sizga Guzal hakikatdan ham Guzalsiz

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.