» » Мухаммадали Искандаров: "Омадга албатта ишонам"
Мухаммадали Искандаров: "Омадга албатта ишонам"
  Категория: Биографии звезд   Автор: Admin      
Мухаммадали Искандаров: "Омадга албатта ишонам"
“20+1 савол” саҳифасининг навбатдаги меҳмони ўз мухлисларига эга бўлган бўлган актёр Муҳаммадали Искандаров. Бу актёрнинг акаси Умид Искандаров ҳам томошабинларга яхши таниш. Бугун биз Муҳаммадалининг феъл атворини ва қизиқишларини билишга ҳаракат қилдик.

1. "Бир қозонда икки қўчқорнинг боши қайнамас", дейишади...

— Агар қозонлар алоҳида бўлса қайнайверади.

2. Санъат ёки мўмайгина пул келиб турадиган бизнес...

— Санъатимга таъсир қилмайдиган бизнес бўлса, уни ҳам биргаликда олиб кетишим мумкин. Лекин, бизнесни деб санъатдан кечмайман.

3. Акангизга нисбатан содда, ғамҳўр ва самимий кўринасиз. Нимага?

— Ҳар кимнинг ўзига яраша феъл-атвори бор. Лекин мен бу билан акамни самимий эмас, демоқчимасман.

4. Сизнингча, турмуш ўртоғингиз қандай фазилатлар эгаси бўлиши керак?

— Оиласига вафодор, мени ва оила-аъзоларимни ҳурмат қиладиган, ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимда турадиган қиз бўлиши керак.

5. Ўзингиз ёқтирмаган одатингиз...

— Кичик муаммога ҳам жуда асабийлашиб кетаман. Бу одатим яхшимаслигини билсам ҳам барибир фойдаси бўлмаяпти.

6. Дўстларингизга қандай дўст бўла олганман, деб ўйлайсиз?

— Дўстларимга қандай дўст бўла олганимни билмадим-у, лекин уларга ҳеч қачон ҳиёнат қилмаганман.

7. Муҳаббатга ишонасизми?

— Ҳаётимда ҳақиқий муҳаббатни учратмаганимда эди, буларнинг бари сафсата дердим. Ҳақиқатдан ҳам муҳаббат бор ва мен унга ишонаман.

8. Нотаниш киши сиздан қарз сўраб келди. Берармидингиз?

— Ўзим ва оиламнинг сарф-ҳаражатларидан ортаётган бўлса, албатта, берар эдим.

9. Бирорта фильмга бепул суратга тушишни таклиф қилишди. Рози бўласизми?

— Агар ўша режиссёр фильмнинг ортидан маблағ топишни эмас, аксинча, яхши фильм яратиб миллий кино санъатимизни бойитмоқчи бўлса, албатта рози бўлардим.

10. Юлдузлик касалига чалинсангиз...

—Менимча, юлдузлик касалига чалинмайман.

11. Бундан 10 йил аввалги Муҳаммадали билан бугунгисининг фарқи нимада?

— 10 йил олдин умуман бошқа муҳит, бошқа дунёқараш ва орзулар билан яшардим. Бугун эса буларнинг барчасини гўё, бирор дўстимнинг ҳаётини хотирлаётгандек эслайман.

12. Нима учун кўпинча рус тилида гаплашасиз?

— Чунки болалигимдан рус мактабида ўқиганман. Энди эса бундан афсусланаман. Охирги бир йил ичида эса ўзбек тилини мукаммал ўргандим, деб айта оламан.

13. Омадга ишонасизми, ёки...

— Албатта.

14. Ташқаридан ўта романтик кўринасиз. Аслида-чи?

— (кулиб) Ҳақиқатдан ҳам романтикман.

15. Ҳақиқий дўстларингиз сони қанча?

— Ҳақиқий дўстим битта. У ҳам бўлса акам. Чунки дўст танлашда жуда кўп бор адашганман.

16. Мухлислар топишга улгурдим, деб ўйлайсизми?

— Билмадим. Бироқ шунчаки таниқли эмас, балки севимли актёр бўлишни орзу қиламан.

17. Танилишингизда кимнинг ҳиссаси катта деб ўйлайсиз...

— Албатта, ота-онамнинг дуолари ва устозларимнинг йўл-йўриқлари... Лекин ўзимни жуда-а таниқлиман, деб айта олмайман.

18. Сўнги ўқиган китобингиз?

— Антон Чеховнинг кўпгина асарларини ўқиб чиққанман. Сўнги бор “Актёр” номли асарини ўқиб тугатдим.

19. Қандай пайтларда ёлғон гапирасиз?

— Агар менинг рост гапим инсонларнинг кўнглига озор берса ёки кимнингдир ҳаётини бузиб юборадиган бўлса, ёлғон гапиришни афзал биламан.

20. Ролларингизда сунъийлик бор дейишса, қандай ҳолатга тушасиз?

— Тўғриси, менга бу гапни ҳеч ким айтишга улгурмайди. Чунки ўзимга нисбатан қониқмаслик ҳисси менда жуда кучли.

+1. Тақдирингизни ўзгартириш имкони бўлганида ундаги нимани ўзгартирардингиз.

— Ҳеч нарсани. Чунки тақдиримдан мамнунман.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди
Манба: darakchi.uz
Поделитесь новостью с друзьями или добавьте в закладки

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
  • 0
   16-05-2012, 20:53Просмотров: 5693Комментариев: 0
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.